Tavsif
RELIEF DESIGN — интерьер ва экстерьер деворлари учун мўлжалланган юқори сифатли декоратив эмульсия. У юзада чиройли релеф (ҳажмли) фактура ҳосил қилиб, замонавий ва эстетик дизайн ечимларини яратиш имконини беради.
Эмульсия юзага осон суртилади, бир текис ётади ва қуригандан сўнг мустаҳкам, чидамли қоплама ҳосил қилади. Намликка, ишқаланишга ва ташқи таъсирларга бардошли бўлиб, ранги узоқ вақт давомида сақланади.
Афзалликлари:
Декоратив релеф (ҳажмли) эффект
Юқори адгезия ва мустаҳкам қоплама
Намлик ва ташқи таъсирларга чидамли
Ички ва ташқи ишлар учун мос
Турли дизайн ва фактура яратиш имкони
Суртиш осон, сарфи иқтисодий
Қўлланилиши:
Бетон, штукатурка, шпаклёвка қилинган девор юзалар.